"Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов Февраль ойининг
изғирин, қорли ва совуқ кунларини илитди. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан
клип суратга олинди.
Хабарингиз бор, яқинда Жаҳонгир Позилжонов янги "Тўйлар
муборак” номли миллий руҳдаги таронани тақдим этган эди. Куни кеча мазкур қўшиққа
клип ҳам суратга олинди.
Жавлон Шодмонов режиссёрлигида олинган клипни таниқли
клипмейкер Жонрид Сагдиев суратга олди.
Видеоклип учун "Акфа медиа” студиясида махсус декорация
яратилди.
Суратга олиш ишларида собиқ "ҚВЗ чилар” айни кундаги "Миллион”
жамоаси аъзолари ҳам иштирок этди. Видеоклип суратга олиш жараёнидаги баъзи бир
фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
1. Клип суратга олиш ишлари 12 соат давом этди.
2. Жонрид Сагдиев клипда янгиликлар кўп бўлишини ваъда қилди.
3. Суратга олиш жараёнида ижодкорлар учун нақд 7 кг ош дамланди.
4. Жаҳонгир Позилжоновни бундай имиджда кўрмаганлигингиз аниқ.
Умуманг олганда, клип тайёр бўлгачгина ижодкорлар меҳнатига баҳо
беришингиз мумкин бўлади. Ҳозирча суратга олиш жараёнидан олинган
фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.