Тўйиб ухламасликнинг зарари ҳақида ҳозир ҳамма билади, бироқ
у, айниқса, аёллар учун хавфли экани ҳам аниқланди.
Бу борада тадқиқот олиб борган мутахассислар турли ёшдаги аёллар ва
эркаклардан иборат икки юз кишилик гуруҳнинг ҳолатини батафсил таҳлил
қилди. Бундан олдин ушбу кўнгиллиларнинг ҳеч бири жиддий муаммоларга эга
бўлмаган ва саломатлигидан шикоят қилмаган экан. Тажриба давомида мунтазам
равишда тўйиб ухламаган ва шу билан боғлиқ муаммоларга эга бўлган аёллар
бошқаларга қараганда юрак-қон томир касалликларига кўпроқ чалингани
аниқланди. Бундан ташқари, ушбу гуруҳдаги аёлларда иккинчи тур диабети ҳам
кўпроқ аниқланган.
Америкалик олимларнинг қайд этишича, бу борада эркаклар организми
чидамлироқ бўлиб, уйқу етишмовчилигида бундай муаммоларни ҳис қилмас экан.