Тошкентлик спортчи авиамодел бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди
Тошкентлик спортчи авиамодел бўйича Ўзбекистон чемпиони
бўлди
Наманганда авиамодел бўйича Ўзбекистон чемпионати ва
биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган
юз нафарга яқин спортчи ўзаро куч синашди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Чемпионат баҳсларида Тошкент шаҳри вакили Сергей Святний
ғолиб чиқди. Фарғоналик Алишер Мирзаев иккинчи, пойтахтлик яна бир спортчи
Геннадий Голотин учинчи ўринга сазовор бўлди.
Мамлакат биринчилиги мусобақаларида фарғоналик Заҳириддин
Зайниддиновга тенг келадиган топилмади. Кейинги ўринларни андижонлик Бобур
Абдуллаев ва Муҳиддин Умаров қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида пойтахтликлар биринчи, Фарғона вилояти вакиллари
иккинчи, мезбон спортчилар учинчи ўринни эгаллади.