28 декабрь – ўқувчилар учун қишки таътилнинг биринчи кунида
Ўзбекистон пойтахтида Янги йил тадбирлари бошланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати хабарига кўра, байрам тадбирлари 8 январга қадар давом
этади.
«Газета.uz» хабар беришича, мамлакатнинг бош арчаси
ўрнатилган Мустақиллик майдонидаги байрам тадбирлари 28 декабрь, соат 11:00да
бошланади.
Шаҳар маъмуриятининг кўрсатмасига кўра, байрам арчалари
Хадра майдони (цирк олдига), Алгоритм даҳаси (Roison Electronics корхонаси
олдида), Аҳмад Дониш кўчасига (Юнусобод тумани 12-мавзеда) ўрнатилган.
«Белгиланган тадбирларга мувофиқ, ушбу майдонларда шошилинч
тиббий ёрдам, санитария-эпидемиология хизматлари ходимлари ҳам жалб этилади», –
дейилади ҳокимлик хабарида.