Тошкентдаги яна 540 та уй оптик толали интернетга уланди
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Тошкент
шаҳрида FTTB (Fiber To Building) худуди доирасини кенгайтирди. Компания
маълумотларига кўра, FTTB интернет технологиясига уланиш имкониятига эга бўлган
уйлар сони яна 540 тага кўпайди. Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда ТShТТ
«Ўзбектелеком» АК томонидан 2,075 бинога 598,8 километр узунликдаги оптик
толали алоқа тизими ўтказилган эди. 873 та бинода эса FTTB технологияси бўйича
22 344 порт хажмида хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. «Ўзбектелеком»
жорий йилда ҳам FTTB худуд доирасини кенгайтириш бўйича амалий ишларни давом
эттиради. Бундан ташқари компания FTTx оптик-толали технологияни жорий қилиш
мақсадида Хитой тараққиёт банкининг $9,01 млн. ҳажмдаги кредитини жалб
қилишни режалаштирган.