Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорига биноан Равшан
Саидаҳмедов Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети
ректори этиб тайинланди.
Техника фанлари доктори, профессор Саидаҳмедов 2011 йилдан
буён Андижон машинасозлик институти ректори лавозимида фаолият юритиб келган.
Ундаг аввал эса айнан Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент
давлат техника университетида ректор ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорига
мувофиқ, профессор Анвар Одилхўжаев Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент Давлат
техника университети ректори лавозимидан озод этилганди.
Эътироф этиш жоиз, ТошДТУ мустақиллик йилларида муҳим
аҳамиятга молик техника университети мақомига эга бўлди. Университет мақомини
олгандан сўнг, унинг даргоҳини муваффақиятли битирган ўн минглаб етук
мутахассислар саноат ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари, қишлоқ хўжалиги, фан
ва таълимни бошқариш тизимида фаолият юритмоқдалар. Шунингдек, ушбу йилларда
университетда иқтисодиётнинг турли тармоқларида раҳбарлик лавозимларида хизмат
қилаётган минглаб илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланди.
Ҳозирги кунда университетда 7 факультетда жами 58 та кафедра
бўлиб, уларда 735 та профессор-ўқитувчилар, шу
жумладан, 6 та ЎзР ФА академиклари, 74 нафар фан докторлари ва
314 нафар фан номзодлари 10 мингдан ортиқ талабаларга таълим
бермоқдалар.