Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Стоматологлар 3D технологияси ёрдамида тиш ясашни ўзлаштиришмоқчи
Стоматология соҳасида рақамли 3D технологиясидан  фойдаланиш ясама тишлар сифатини оширади ва вақтни анча тежайди, дея фикр билдиришди олимлар.

Лекин қандай!? 

Гап шундаки тишларни протезлаш бемордан кўп вақт талаб қиладиган жараён. Бунда бемор бир неча бор клиникага ташриф буюриб, тишларининг ўлчамларини тўғрилигини текшириши керак бўлади. Кўпчилик учун эса бу бироз ноқулайлик туғдиради. 

Рақамли 3D-модули эса протезлаш жараёнини тезлаштиради. Бунда тишларга гипсдан қолиб кийдирилиб ўлчам олиш ўрнига, шифокор махсус камера орқали беморнинг оғиз бўшлиғидан нусха кўчириб олади. Мазкур маълумотлар компьютерда сақланиб, оғиз бўшлиғининг тиш қўйиладиган жойлари уч карра катталаштирилган ҳолда намоён бўлади. Ана шу маълумотлар асосида шифокор беморнинг олдида тиш протезини тайёрлаши мумкин бўлади.

Маълумотлар махсус мосламага узатилиб, 10-20 дақиқа ичида тишларингиз тайёр бўлиши мумкин. Натижада эса шу қадар аниқ ишланган маҳсулот олинадики, бемор ўз тиши ва ясама тиш орасида ҳеч қандай фарқни сезмайди. Бундай натижага гипс қолиб орқали эришиш учун биринчидан кўп вақт талаб қилинади, иккинчидан тайёр бўлган маҳсулот барибир сифати бу қадар юқори бўлмайди.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2109 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:29
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное