Шу кунларда юртимизда совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Бу
Россиянинг Сибир ўлкасида кузатилаётган музли циклоннинг таъсирида юзага
келмоқда. Жумладан, Қозоғистонда мана бир неча кундирки, кучли совуқ
ҳарорат сақланиб турибди. 14 декабрь куни Қарағандада термометр устуни
-38.4 оС, Жезқазғанда -33.9 оС, Павлодарда -45.2 оС, Қизилўрдада
-26.7 оС даражагача тушиб кетган. Бу эса ушбу санада кузатилган энг совуқ
ҳарорат ҳисобланади. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ҳам янги рекорд
қайд этилди. Шу кунларда бу ерда ҳарорат -40.6 оС даражани ташкил
қилмоқда. Ўта совуқ иқлим сабаб, пойтахт ва Ақмола вилоятида шаҳар ташқарисига
қатновчи транспорт воситаларининг харакати ни вақтинча тўхтатиб қўйилди, деб
ёзади Olam.uz портали.
Изғирин об-ҳаво Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Жумладан,
Чимбойда ҳарорат -21.8 оС га, Томдибулоқда -21.6 оС даражагача тушиб
кетди. 14 декабрь санасида бу қадар совуқ ҳарорат кузатилмаганди.
Синоптикларнинг хабар беришича, ҳафта охирига бориб, ҳарорат бироз илиқлашади.