Олимпиаданинг илк куни меҳмонхонадаги чўмилиш хонасида қулфланиб қолган спортчи
энди лифтда қамалиб қолди. Бу ҳақда спортчи ўзининг твиттердаги саҳифасида
хабар қолдирди.
Ҳох ишонинг, ҳох ишонманг, аммо ҳозир биз лифтда қамалиб қолдик, - деб ёзади
Куин.
Куин билан яна бир бобслейчи Ник Каннингем ва биатлон бўйича АҚШ терма жамоаси
техник директори Дэвид Криппс ҳам бирга эди.
Эслатиб ўтамиз, бу спортчи 8 феврал куни ўз ювиниш хонасида қамалиб қолган ва
чиқиш учун эшикни синдирган.
Таъкидлаш жоизки, Сочи меҳмонхоналаридаги шароитга илк кунлардан ғарб
журналистлари салбий фикрлар билдира бошлашган.