Силвестер Сталонне ва Брюс Уиллис келиша олмай қолишди
Барча юлдузлар ижтимоий тармоқдан фойдаланишни бошлаётган
бўлса, Голливуд юлдузи Силвестер Сталлоне ижтимоий тармоқни тарк этди. Бу ҳақда
The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
67 ёшли "Рембо”тармоқда ўтказаётган ҳар бир дақиқаси кайфиятини бузилишига олиб
келаёганини айтди.
Яқиндагина Силвестер Сталонне собиқ дўсти Брюс Уиллисни очкўз ва дангаса деб
атаган ва
шундан сўнг ижтимоий тармоқни тарк этган. Кейинчалик Сталонне "Неудержимый”
фильмнинг навбатдаги қисмида Брюс Уиллис суратга тушмаслиги ҳақида хабар берди.
"Брюс Уиллис кетди. Аммо, мен бир неча йилллар кутган Хариссон Форд унинг
ўрнига келди”-деб ёзди Силвестер ўз твиттерида.
Маълум бўлишича, Брюс Уиллис "Неудержимый-3” фильмининг ҳар
бир суратга олиш куни учун миллион доллордан талаб қилган. Сталонне бунга ўз
навбатида рад жавобини берган.