Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » FIKR MULOXAZA

Сифатсиз маҳсулотларни ошкор этамиз

Тадқиқотларга кўра, соғлом инсон умри давомида ўртача 15 тонна нон истеъмол қилар экан. Хўш, ана шу талабгир маҳсулотнинг сифатлиси қандай талабларга жавоб бериши керак? Халқ орасида "моғорлаган нон кони-фойда” деган қараш асослими?

 
Қайта ишланмаган "Пенциллин” 

Одатда, истеъмол муддати ўтган ёки яхши муҳитда сақланмаган нон ички ва ташқи таъсир остида моғорлай бошлайди. Агар зарарланган қисм кичик бўлса, уни дарҳол кесиб ташлаб, қолган қисмини истеъмол қилиш мумкин. Халқ орасида "моғорлаган нон кони-фойда, тайёр пенциллиннинг ўзгинаси” деган қараш ҳам бор. Бироқ олимларнинг хулосасига кўра, қайта ишланмаган "пенциллин”нинг ушбу тури заҳарли модда ҳисобланади.
 
Сифати борасида эса... 
 
Ноннинг текис ва силлиқ, ёриқларсиз бўлиши унинг бирламчи сифат белгиси саналади. Яхши пиширилган буғдой нони оч сариқ ёки олтин рангида бўлади. Пичоқ ёрдамида кесилганда из ёки доғ қолмаслиги нон тайёрланган уннинг сифатли эканидан дарак. Ноннинг маълум қисми бармоқ билан босилганда яна ўз шаклига дарҳол  қайтиши унинг истеъмолга яроқлилигидан нишона. Нон қадоқланган идишда (агар бор  бўлса) ишлаб чиқарилган санаси қайд этилиши шарт. Махсус идишга қадоқланган ёки елим халтага солинган маҳсулотни дўкон пештахтасида 72 соат, очиқ ҳолда 24 соат, уй шароитида эса 3 кун давомида сақлаш мумкин. Нонни полиэтилэн идишда сақлаш унинг бузилиш муддатини тезлаштиради. Уни шишали ёки эмал билан ишлов берилган идишларда сақлаган яхши.

Музлатгичда сақланган ноннинг сифати эса бошқа маҳсулотлар таъсирида тезда ёмонлашади. Одатда қора ва оқ нонни алоҳида сақлаш мақсадга мувофиқдир. Нон узоқ муддат юмшоқ ва яхши сақланиши учун у турган идишга тозаланган картошка бўлакчалари ёки бир сиқим туз солиб қўйиш мумкин. 
 
Тилла буюмларнинг асллиги-чи? 
 
Хабарингиз бор, Республикамизда Давлат асиллик даражасини белгилаш  палатаси мавжуд бўлиб, тилла буюмларнинг асллигини текшириб беради. Текшириш учун ҳафтанинг муайян  кунида буюм олиб келиш жадвали тузилган. Текшириш муддати эса уч кундан иборат. Аммо харид қилаётган пайтнинг ўзидаёқ тилла асллигини қандай аниқлаш мумкин? Бу борада заргарларнинг ҳаётий тавсиялари асқотиши мумкин.

Дилором Жўраева, заргар: - Ҳозирги кунда тилланинг асиллигини кўпроқ ҳидидан билиш мумкин. Унинг ҳиди бошқа металлардан тубдан фарқ қилади. Нега ҳидидан? Чунки ҳозирда айрим қаллоб кишилар томонидан тайёрланаётган тақинчоқларни кўрсангиз, тилладан умуман ажратолмайсиз. Ҳатто баъзида заргарларнинг ҳам бир кўришда ажратиши қийин бўлиб қолди. Бошқа металлардан эса темир ҳиди келиб туради. Тажрибадан ўтиб келаётган ва ҳамма биладиган яна бир усул борки, уни кислотага тиқиб кўрсангиз, агар, паст пробали тилла бўлса, ранги қорайиб кетади. Бундан ташқари, тилланинг софлигини рангидан билиш мумкин.
 
Тухумнинг-чи? 
 
Бугун бозорларимизда турли озиқ-овқат маҳсулотлари қатори тухум ҳам жуда харидоргир. Бозорларимизда катта-катта юк машиналарида келтирилаётган тухумлар аҳоли эҳтиёжларини қондираётгани сир эмас. Аммо харид қилинаётган тухум янгими ёки эски, буни ҳар доим ҳам, ҳамма ҳам фарқлайвермайди. Бу борада мутахассис тавсияларига амал қилиш фойдадан холи эмас.
 
Қандай танланади? 
 
Сайёра Бобомуродова, мутахассис: — Тухум етти кун давомида парҳезбоп ҳисобланади, шундан сўнг оддий тухумга айланади. Тухум янги ёки муддати ўтганини билиш учун бир литр сувга юз грамм туз солиб, унга тухумни ботирасиз. Янги бўлса, тухум сув тубига чўкиб кетади, эскирган бўлса, сув юзасида қолади. Шунингдек, тухумни музлатгичдан олибоқ қайнатманг. Бир муддат хона ҳароратида турсин. Йўқса, қайнатаётганда ёрилади. Савдо расталаридан тухум танлаётганингизда унинг рангига ва оғирлигига эътибор беринг. Сифатли тухумнинг вазни оғирроқ бўлиши керак. Шунингдек, истеъмол қилиш учун кўпроқ оқ тухум тавсия қилинади. Қизил тухум эса асосан қандолатчиликда ишлатилади.
 

С.САФАРОВ тайёрлади



Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 4079 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Сифатсиз, маҳсулот
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 09:38
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное