Эстрада оламига кундан кунда янги иқтидор эгалари кириб келмоқда. Улар қаторида яна бир янги гуруҳ пайдо бўлди. Актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов яқиндагина кастинг эълон қилгани барчага маълум. Танловда иштирок этувчилар жонли ижрода куйлай олиши, актёрлик маҳоратига эга ва ташқи кўриниши жиҳатидан талабларга жавоб бериши лозим эди. Мазкур танлов узоқ давом этди ва битта қиз ҳамда битта бола танлаб олинди.Мароканд” деб номланган ушбу гуруҳ – вокал чолғу ансамбли бўлиб, улар аллақачон ижодни бошлаб юборишди. Тез кунда гуруҳнинг илк таронаси видеоклипи билан бирга тақдим қилинади. Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, “Мароканд” груҳи тўй ва тадбирларда фақатгина жонли ижрода қўшиқ куйлайди.