Уч кун олдин машҳур киноактёр Шон Коннери 83 ёшга
тўлди. Айтиш жоизки, кексалик ўз аломатларини кўрсатмоқда. Баъзи бир
маълумотларга кўра, актёрда хотира билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлган.
Коннерининг дўсти актёр Майкл Кейннинг журналистларга
айтишича, Шон тахминан икки йил олдин кинога қизиқишини йўқотган, ҳозир эса
паришонхотир бўлиб, беш дақиқа олдин нима қилганини эсидан чиқариб қўймоқда.
Шоннинг рафиқаси уни кўчага ёлғиз ўзини қўйиб юборишга ҳам қўрқиб қолган, у
йўқлигида телефон жирингласа, эрига бирон нима бўлдимикин деб, чўчиб туради
Айтиш жоизки, ўзининг кинодаги ярим асрлик фаолияти давомида
Коннери 70 дан зиёд картинада, шу жумладан "Бондиана”нинг еттита сериясида
суратга тушди. "Оскар” мукофотини эса 1988 йили полициячи Жим Мэлоун роли учун
олган. Актёр 2003 йили кинони тарк этиб, рафиқаси билан бирга она юрти
Шотландияга жўнаб кетган.
Manba:darakchi.uz