Shoira Otabekova "Sog‘lom Bola" Qo‘shig‘i ustida ishlamoqda
Шоира Отабекова ТВда кам кўрингани билан ижод қилишни унутиб қўйгани йўқ. Хонанда янги альбоми учун етарлича қўшиқлар ёзиб бўлди. Яна 4-5 та янги қўшиқ устида бастакорлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Бироқ, куни кеча унга тақдим этилган бир шеърдан қаттиқ таъсирланиб, яна бир янги қўшиқ қўшиқ ёзишга киришиб кетди.
-“Соғлом бола” йилига бағишланади, бу қўшиғим. Шеърдан жуда илҳомландим. Мухлисларимга ҳам жуда манзур бўлади деган умиддаман. Келажагимиз мевалари – болалар! Шундай экан, ҳар бир санъаткор ижодида уларга бағишлаб қўшиқ яратиш аввало, ўша хонанданинг ўз оиласи, фарзандларига меҳрининг ифодасидир- дейди, Отабекова.