"Шод” гуруҳи йигитлари байрамлар арафасида мухлисларни яна
бир бор хурсанд қиладиган бўлишди. Наврўз умумхалқ байрами арафасида ўзбек халқ
миллий термаларидан иборат "Марвиги”ни тақдим қилган гуруҳ аъзолари айни пайтда
унинг устида ишолиб боришаяпти. Шунингдек, Шуҳрат Умаров мусиқаси ва Суҳроб
матни билан "Хайр энди” ҳамда Абдуазиз шеъри билан "Кераксан” қўшиқлари ёзиб
тугатилди. Бир сўз билан айтганда "Шод” гуруҳи баҳорий байрамларни туҳфасиз
ўтказмайдиган бўлишди!