Уч нафар хонанда йигитлардан ташкил топган "ШОД” гуруҳи
"Юрак” номли қўшиқ учун яқин кунларда клип суратга олишни ижодий режаларига
киритишган. Ғоя анъанага кўра йигитларнинг ўзларидан чиққан. Ҳозирча ушбу клип
устида қайси оператор билан ишлашни маслаҳатлашишмоқда. Гуруҳ вакили Шуҳрат
"Кўплаб вариантлардан сўнг Нозим акаларга тўхталдик” деди. Буларнинг бири
Толипов бўлса, иккинчиси Жумаев. Ушбу клипда ҳам "ШОД”чилар қалб мавзусини
куйлаш мобайнида ўзига хос ҳолатларга киришишади. Айни кунларда асосан тунги
пайтда қўшиқлар ёзиш билан банд бўлган хонандалар кундуз куни шахсий ишлар
билан юришибди. Йигитларнинг айтишича, "ШОД” гуруҳидан шодиёна янгиликлар ҳали
олдинда!