Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Шерзод Бек: Муваффақиятларимни дадам кўрмаётганларидан афсусдаман!

Шерзод Бек  ҳали ёш бўлса-да, кўпчиликка ўзинининг нималарга қодирлигини исботлай олаётган ёшлардан. Бугун баъзи таниқли санъаткорларимиз жонли ижрода қўшиқ куйлашга ҳайқиб турган бир пайтда бу йигит тўй бўладими ёки концертларми барчасида бор имкониятини ишга солиб жонли ижрода куйлаб, одамларнинг эътиборини торта оляпти. Ана шу тиришқоқлиги сабаб хонанда куни кеча "Ниҳол” мукофоти совриндорига айланди.

— Сиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Аввало "Ниҳол”  мукофотини қўлга киритганингиз билан табриклаймиз.

— Раҳмат. Очиғини айтсам ҳалигача мукофотни қўлга киритганимга ишона олмаяпман. Бу йил менга жуда омадли келди. Илк бор 10 сенятбр куни "Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастуримни тақдим этяпман. Президентимиз томонидан таъсис этилган юксак мукофотлардан бири – "Ниҳол”ни қўлга киритдим. Мақсад аниқ бўлса манзил бир қадам дейишади. Инсон нимага интилса, меҳнати ва иродаси ва яқинларининг қўллаб-қувватлаши орқали албатта ўша нарсага етаркан.


— Жонли ижрода концерт беришга ҳали эртамасмикин?

— Нима десам экан, мен ҳақиқий санъатни жонли ижросиз тасаввур қила олмайман. Тўғри фонограмма ҳам ўз вақтида асқотади лекин бу фонограммага боғланиб қолиш дегани эмас. Мен фақат жонли ижрода куйлайман деб манманлик қилмоқчи эмасман. Бу мен учун санъаткор сифатидаги вазифам холос. Буни ортиқча қаҳрамонлик деб билмайман ҳам. Қолаверса ўтган йиллар давомида гала концертларда, халқ хизматларида бор имкониятимни ишга солиб жонли ижрода куйлашга ҳаракат қилдим. Энди эса навбат тингловчилар олдидаги ҳақиқий имтихонга келди.


— Эшитишимизча, концертингизда АҚШдан раққосалар иштирок этишаётган экан. Шу ростми ёки бу ҳам чипта сотишнинг бир усулими?

— Йўқ, бундай найранглардан фойдаланиш менга ёт нарса. Ҳақиқатдан ҳам концерт дастуримизда АҚШнинг энг кўзга кўринган рақс гуруҳларидан бири "Nomad dancers”нинг раққосалари иштирок этишади. Бу рақс гуруҳи турли миллат вакилларидан ташкил топган бўлиб, бундан бироз аввал менинг қўшиқларимни интернет орқали кўчириб олиб, АҚШда қўшиқларимга сахналаштирилган рақслардан иборат концерт дастурини ҳам тақдим этишган. Бундан хабар топгач уларни яккахон концерт дастуримга таклиф қилдик.


— Келинг, шахсий ҳаётингиз ҳақида гаплашсак. Яқинда Шерзод Бек таниқли хонандалардан бирига уйланаётган экан деган хабар тарқаганди. Ҳатто бир неча бор сизни у билан кўришганини ҳам айтишди.

— Мен ким биландир суҳбатлашиб турдим ёки илиқ муносабатда бўлдим дегани уйланаётганимдан далолат эмас-ку. Ҳали турмуш қуриш ҳақида ўйлаб кўраётганим йўқ, чунки олдинда қилишим керак бўлган ишлар жуда кўп.


— Эшитишимизча ўша хонанда қиз билан муносабатларингиз барҳам топибди.

— Мени ҳам ортимда синглим бор. Шунинг учун қиз боланинг шаъни ва ор номуси ҳар нарсадан устун туришини яхши биламан. Шунинг учун бу мавзуга узоқ тўхталишни истамаган бўлардим. Устига устак қиз боланинг ортидан у бўлди, бу бўлди деб гапириб ўтириш эркакчиликка ҳам хос эмас.

— Кимларни кўпроқ эшитасиз?

— Мен яхши қўшиқ эшитаман.


— Ўзингиз яхши қўшиқ ярата оляпсизми?

— Билмадим, ҳар ҳолда эшитишяпти-ку.


— Армонингиз борми?

— Армон кимда йўқ. (ўйланиб) Ҳар бир ота-она фарзандим камолини, жамиятга, элга фойдаси тегаётганини кўрсам дейди. Бундан бир неча йил аввал мен учун энг азиз инсон отамни йўқотганман. Йиллар ўтган сайин қалбимдаги ана шу яранинг оғриғи ортиб боряпти. Ҳар гал бирор ютуққа эришганимда отам буни кўрмаётганларидан афсусланаман. Шукрки, онам ёнимда, мени қўллаб, дуо қилиб келяптилар.


— Эшитишимизча Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева билан дуэт куйлабсиз.

— Бир вақтлар кун келиб албатта Насиба Абдуллаева каби устоз санъаткорларимиз билан дуэт куйлайман деб ният қилгандим. Устозимизга бу таклиф билан чиққанимда раъйимни қайтармай, "майли” дедилар. Аммо қўшиқни студияда ёзмадик. Насиб қилса илк бор концертимда жонли ижрода тақдим этамиз. Ўйлайманки, шу куни мухлисларимиз ҳам бизнинг хурсандчилигимизга шерик бўлишади. 

 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2456 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Sherzod Bek
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:46
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное