Хонанда Шаҳзода шу кунларда ўзига таътил эълон қилиб оила аъзолари
билан биргаликда Самоа оролига жўнаб кетди. Гарчи хонанда мухлисларидан ва яқин дўстларидан узоқда бўлса-да,
оролнинг об-ҳавоси ва ўзининг саёҳатдаги таассуротларини ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаси орқали ҳар соатда етказиб турибди. Айни дамда хонанданинг ижодий жамоаси
ижод билан банд. Хусусан хонанданинг бу йил 1 майдан 7 майгача бўлиб ўтадиган концерт
дастурига ҳозирданоқ тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. "Tarona records” компанияси
арт директори Даврон Муқимовнинг маълум қилишича, бу йилги дастурга тайёргарлик
ўта жиддий. Жамоа навбатдаги концерт дастурида дунёнинг энг илғор
технологияларидан фойдаланишни режалаштиришган.