Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон уч йиллик тайёргарликдан сўнг янги яккахон концертининг кунларини маълум қилди. Шу йилнинг 29-30 ноябр кунлари "Истиқлол” санъат саройида хонанда янги дастурини тақдим этади. Хўш, тайёргарлик қандай кечяпти? Раҳимхон шунча вақт ўтиб, мухлисларини нималар билан ҳайратда қолдирмоқчи?
-Концертимга китоб чиқаряпман. Уч йил ичида босиб ўтган машаққатли йўлларимни "Ўзимга аён” номли автобиографик асаримда битдим ва бу дилдан ёзган ҳаётий кўрган кечирганларим мухлисларимни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.
БЕШ БАРМОҚ...
-Беш бармоғимни оғизга тиқиш ниятим йўқ. Чипталар нархи ҳам чўнтакбоп нархда бўлади. Концерт кунларини бир неча кун қилишим ҳам мумкин эди. Бироқ, зални мажбурлаб томошабинга тўлдириш ниятим йўқ. Мен шу икки кун ичида ўз самимий мухлисларимни кутаман. Сифатли концерт бера олсам, асл мақсадимга етаман.
АББОСХОН УДДАЛАРМИКАН?!
-"Соғинганларим” номли концерт дастурим режиссурасини Соҳиб Аббосхонга ишониб топширдим. Аббосхонни танлашимга асосий сабаб НТТнинг кўплаб омадли лойиҳаларини яратишда унинг ҳиссаси катта. Соҳиб ака концертларда илк бора режиссёрлик қилиши. У кишига мана катта имконият. Балки, бу биринчи ҳаракатдан сўнг, Соҳиб Аббосхонни концерт режиссёри сифатида кўра бошлармиз?!
Раҳимхон, олға!