Сайлов куни Украинада тартибни сақлашга 75 минг киши жалб этилади
Сайлов куни Украинада тартибни сақлашга 75 минг киши жалб
этилади
Украина президентлик сайловларига тайёргарлик кўрмоқда. 25
май куни бўлиб ўтадиган сайловда 55 минг милиция ходими ва 20 минг жамоатчилик
вакиллари тартиб сақланишини таъминлайди. Евроиттифоқ ўзининг мингга яқин
кузатувчиларини юборади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Сайлов олди сўровлар натижасида маълум бўлишича, асосий кураш
«шоколад қироли» Пётр Порошенко ва собиқ бош вазир Юлия Тимошенко ўртасида кечади.
Бу орада эса украин армияси ва Киев ҳукумати томонидан тузилган
Миллий гвардия мамлакат шарқида айирмачиларни бостиришга қаратилган операцияларни
давом эттирмоқда. Халқ қўшинлари янги ҳукуматни ва президентлик сайловларини тан
олмаслигини билдириб, ўз ҳудудларида сайлов ўтказишга йўл қўймаслигини таъкидлаган.