Россиянинг Псков вилоятида ит ёш болани ғажиб ташлагач, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг тезкор гуруҳи Остров туманидаги Акатово қишлоғида содир
бўлган ушбу мудҳиш ҳодиса жойида тергов ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда
«ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Бобоси ва бувисига тегишли бўлган уй ҳовлисида ўйнаб юрган уч
ёшли болакайга ит ҳужум қилиб унга жароҳатлар етказган, натижада бола вафот этган.
Фавқулодда вазият жойига етиб келган тезкор ҳаракат ходимларига ҳам ит тажовузкорона
муносабатда бўлган. Полициячилар итни зарарсизлантириш учун хизмат қуролидан
фойдаланишга мажбур бўлган.