Қишки трансфер даврида "Реал” уругвайлик форвард Луис Суарес учун "Ливерпул”га 72 миллион евро таклиф қилиш ниятида. "Goal.com”нинг таъкидлашича, "Реал” Суаресни қишки трансфер даврида сотиб олишга уриниб кўради, бироқ клуб бу масалага келаси йил ёзда қайтиши ҳам мумкин. Мазкур манба тарқатган хабарга кўра, "Ливерпуль” Суаресни инглиз Премьер-лигасида ўйновчи клубга қўйиб юбориш нияти йўқ, бироқ мамлакат ташқарисидан тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Жорий мавсумда Суарес Премьер-лигада тўққизта ўйинни ўтказиб, уларда 13 та гол урган.
Manba:darakchi.uz