Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов "Coca-Сola Uzbekistan" қўшма корхонасига раҳбар этиб тайинлангани ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.
"Шаҳзод" гуруҳи солистининг журналист Жасур Ҳамроевга маълум қилишича, бу каби миш-мишлар унинг ўзига ҳам етиб келган. Хонанданинг сўзларига кўра, бу гап-сўзлар тўқимадан бошқа нарса эмас.
- Одамларга ҳайрон қоласан гоҳида. Мен бизнесмен бўлмасам. Ҳеч қачон тадбиркорлик билан шуғулланмаган бўлсам, қаердан чиқди, бундай гап-сўзлар? Шу пайтгача шакарни чойда эритиб, "кока-кола”ни мириқиб ичганмиз, бироқ, бу маҳсулотларнинг олди-сотдисига умуман алоқамиз бўлмаган, бўлмайди ҳам. Мен санъаткорман. Ижодкорман. Бизнесни уддалаган одамлар қилади,-дейди шов-шувларга нуқта қўйиб, Рашид Холиқов.