Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

РАЙХОН! ПУЛ, МАНМАНЛИК, БАХТ, ЯҚИН ДУГОНА...

2011 йил ҳисобидан энг самарали ижод қилган хонандалар қаторига Райҳонни киритсак, хато бўлмайди. Негаки, радио ва телеканаллар орқали тинимсиз янграётган янгидан-янги қўшиқлари, ранг-баранг ва ноодатий клипларини ҳисобга олсак, 2011 йил хонандамиз учун омадли келди. Хўш, ижодий ишларини сарҳисоб қилган хонанданинг кўнгли тўлдими? Бу ҳақда унинг ўзи нима дейди? 

— Мен учун пул нега керак? Тўғри, пул моддий эҳтиёжларимизни қондириш учун ҳаммага керак. Баъзи бировлар пулим кўп бўлса эди, деб ҳатто орзу қилади. Лекин мен бу фикрдан йироқман. Менга кўп нарса керак эмас. Менинг ҳаётда ўз мақсадим бор. Ва, ўша мақсадим йўлида амалга оширишим керак бўлган ишларим учун пул керак холос. Масалан, мен ҳам бошқалар каби дабдабали машинам, миллионларим бўлишини хоҳлашим мумкин-ку, тўғрими? Лекин менга бу нарсалар керак эмас.


САРҲИСОБ...

 (Ўйланиб). Жуда кўп ишладик. Янги қўшиқлар, тинимсиз клиплар суратга олдик. Биласизми, ҳатто мени радио бошловчиликка таклиф қилишди. Санъат мактабини очдим. Ҳозирги кунда санъат мактабидаги иш, янги режалар тузаётганлигим боис фаолияти тўхтаб турибди. "Юрак уради”, "Сунбула” қўшиқларини ёздим. "Юрак уради” қўшиғимдаги бош ролдаги қизча бизнинг санъат мактабига қатнайди. Яна янги қўшиқлардан "Ахир” ни ёздик...

УНИНГ ФИКРИНИ КИМ ЎЗГАРТИРА ОЛАДИ?

— О-ҳо, (жилмайиб). Бунақа пайтларда мен кўпроқ ичимдан ўтаётган фикрга қулоқ соламан. Агар ижод жараёнида бўладиган бўлса, албатта, оранжировкачидан бошлаб, админстраторгача, мухлислар ва яқин инсонларимгача фикрини эшитиб кўраман. Агар улар қўшиқ ёки клип борасида жўяли фикр ёки ғоя таклиф этишса, сўзсиз, фикримни ўзгартиришим мумкин. Ҳатто ўзим бир тўхтамга келган тақдиримда ҳам бирор киши фикр айтса, албатта, ўз фикримни ўзгартираман. 

БУНДАЙ ИНСОННИНГ ЁНИМДА ЙЎҚЛИГИ ЯХШИ!

— Кўпчилик мухлисларим шоир Якзоннинг нега мен билан ишламаётганлигини сўрашяпти. Очиғи, сабабини ўзим ҳам билмайман. Чунки, биз у билан тортишиб қолганимиз йўқ. У шунчаки йўқолиб қолди ва ўшанда билдим у бизни тарк этганини. Биласизми, одамларни ўзингизга жуда яқин тутиш хавфли. Бунақа қилиш яхшимас. Лекин майли, нима ҳам дердим. Агар ишлари яхши бўлса, бемалол, унга фақат омад тилайман. Шунчаки, яқин одаминг кун келиб сени ташлаб кетадиган бўлса... Билмадим, бунақа инсоннинг менимча ёнимда, бўлмагани маъқул. Кейин мен бир нарсани жуда яхши биламан. Нима воқеа юз берса ҳам ҳаммаси яхшилик учун... 

ДАВЛАТ ТЕЛЕКАНАЛЛАРИДА ЧИҚМАЙДИ...

— Нега энди? Давлат телеканаллари орқали ҳам чиқиб тураман-ку!  Теледастурларга таклиф қилишади. Тўғри, давлат каналлари орқали қўшиқ куйлаб чиқишим камроқ. Лекин худо хоҳласа, мухлисларимиз шунчалик талаб қилишаётган экан, албатта, буни инобатга оламиз.

АЛИШЕРДАН МИННАТДОРМАН...

— Тўғриси, бундай шов-шув бўлишини ўзим ҳам кутмагандим. Ҳар хил интернет сайтлари орқали Алишер Узоқов билан тўйимиз бўлганлигини тасдиқловчи фотосуратлар тарқалиб кетибди. Албатта, мухлисларимиз учун бу кутилмаган янгилик бўлганлиги табиий. Лекин шуни айтмоқчиманки, бу фотосуратлар менинг навбатдаги "Нега энди” қўшиғим учун суратга олинган клип жараёнлари эди. Ана шунақа! (Жилмайиб). Менга ҳам мухлисларимдан тинимсиз қўнғироқлар бўлиб, — Сиз Алишер Узоқовга турмушга чиқдингизми деган саволлар ёғиляпти. Аммо, таъкидлаганимдек, бу шунчаки клипдан олинган фотосуратлар. "Нега энди” клипи  воқеаларда менинг тасаввуримдаги ва орзуимдаги романтик муҳаббат ифода этади (жилмайиб). Мен орзу қилган бахт клипимда акс этди. Дугоналаримга ва мухлисларимга ҳам худди шундай чиройли муҳаббатни тилайман. Менга клип воқеаларини ижро этишда  дўстим Алишер Узоқов яқиндан ёрдам берди. Биласиз, съёмка жараёнлари жуда мураккаб. Ўша куни ҳаво жуда совуқ бўлганлигидан, мен ҳаттоки, суякларимгача музлаб қолдим. Алишер эса бу ноқулайликлар ҳақида нолигани йўқ. Ҳатто биласизми, клипимга суратга тушганлиги учун унга гонарар таклиф қилсам, у буни рад этди. Гап пулда эмас. Биз ҳаммамиз санъаткормиз. Бир-биримизни ана шундай қўллаб-қувватлашимиз керак. Хуллас, Алишер Узоқовдан жуда миннатдорман. Яна бир бор унга бахт тилайман.

МАНМАНЛИК...

— Манманлик менга хос эмас. Нега энди мен ўзимни бошқалардан юқори тутишим керак? Худо олдида ҳамма баробар. Мен халқ хизматидаги санъаткорман. Ҳатто айбсиз айбдор бўлиб қолган пайтларимда ҳам, ҳақиқат учун курашиб, бировнинг дилини оғритиб қўйишдан қўрқаман. Айримлар бу ҳолатни тушунмай юлдузлик касали билан боғлаши мумкин. Лекин ҳақиқат албатта, қарор топади. Кўп ҳолларда мен кутган бирор натижа кўнглимдагидек якунланмаса, нимани ёки қаерда хато қилдим-ки, менга ҳамма нарса қарши бўляпти, дея ўйланиб қоламан... Лекин кўпинча бу саволимга ҳеч ким жавоб бермайди (жилмайиб).

СОГДИАНА ЯҚИН ДУГОНАМ

— Согдиана билан яқин дугонамиз. У билан тез-тез кўришиб турамиз. У Ўзбекистонга келса, албатта, уйимда меҳмон бґлади. У жуда яхши қиз. Истеъдодли ва маҳоратли хонанда. Кўпчилик унинг нега "граммофон” олмаганлиги ҳақидаги савол билан менга мурожаат қилишяпти. Лекин ҳаммага бирдек жавоб бераман. Бунинг сабабини билмайман ва бу савол мен учун эмас!

ОРЗУ

— Ҳар бир қизнинг ўз орзуси бґлади. Айниқса, Янги йил кечасида нимани тиласа, рўёбга чиқади, дейишади. Мен ҳар Янги йил кечасида бир тилакни тилайман. Бу йил ҳам тиладим. Лекин ҳалигача амалга ошмади (жилмайиб, кўзлари ёшланади)... Янги 2012 йилда мухлисларимга эса бахт-саодат, самимий ва пок муҳаббат тилайман..  

14 ФЕВРАЛ КОНЦЕРТЛАРИ...

Бу ҳақда кейинроқ...Бу бошқа мавзу...



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 4032 | Рейтинг: 0| Рейтинг: 2012
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:59
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное