Сайтимиз почтасига сурҳондарёлик ўқувчимиз Гулҳаёдан келган мактубда ёзилишича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг қизи бор экан.
- Райҳоннинг ашаддий мухлисиман. Яқинда одамлар орасида Райҳоннинг қизи бор экан, аммо у буни кўпчиликдан яширган экан деган гаплар тарқалди. Ростини айтсам, мен ҳам бу гап-сўзларга ишондим. Чунки яқинда Райҳоннинг висол оқшоми суратлари тарқалди. Ўша суратларда ҳам хонанданинг "Ойижон” номли қўшиғига ишланган клипида чиққан қизалоқ Райҳон ва Йигиталининг ўртасида ўтирибди. Тарқалган гаплар ростга ўхшайди, деб ёзади Гулҳаё. Ушбу хат эгасининг фикрлари бизни ҳам қизиқтириб қўйди ва хонандага сим қоқдик. Райҳон: (кулиб) — Очиғи, шундай ширин қизалоғим бўлса, йўқ демасдим. Бу қиз дугонам Ширин Ғофурованинг фарзанди. Унинг исми ҳам Райҳон. Тўғрисини айтсам, бу йил фарзандли бўлиш ниятимиз йўқ эмас. Буёғи Яратганга боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Райҳон Ғаниева 2012 йилнинг 16 ноябрь куни асли андижонлик бўлган актёр Йигитали Мамажоновга турмушга чикканди. Тошкентдаги "Версал" ресторанида бўлиб ўтган ушбу висол оқшоми ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айланди.