Она бўлишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артист Райхон Ғаниева ҳар йилги анъанавий концерт дастурини
тақдим этмайдиган бўлди, шунга қарамай, у ҳозирда ижодини давом эттиряпти.
У айни кунларда "Сўнаман” деб номланган янги қўшиғига клип суратга
олиш ишларини бошлаб юборди. Ҳозирча фақат ташкилий ишлар билан банд
хонанда бу клипи орқали навбатдаги янгиликни амалга оширмоқчи. Клип
сюжети, унинг воқеалари ҳали аниқ маълум қилинмади.
Мазкур қўшиққа ишланган клип баҳор ойларининг бошида эфир юзини кўради.