Воқеа оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 30 киши турли тан жароҳати олди.
Сеанс вақтида номаълум кишилар юз кишидан ортиқ одам бор томошабинлар
залига иккита қўлбола граната отди, бу эса кўпсонли қурбонликларга олиб келди,
дея хабар қилади "Ал-Жазира" телеканали. Маҳаллий полиция
маълумотларига кўра, ҳужумчилар қочишга улгуришган.
Аввалроқ ҳавфсизлик кучлари кинотеатр радикал экстремистик гуруҳлар
томонидан ҳужум уюштирилиши ҳақида таҳдидллар олишган. Бироқ кинотеатр
хўжайини бу хабарни рад этган.
Ҳозирча ҳеч қайси экстремистик ташкилот ҳужум бўйича жавобгарликни бўйнига
олмади.