Машҳурлар хаётидан ҳикоя қилувчи "People" журнали
2012 йилнинг энг асосий ўнта ҳодисасини эълон қилди.
Мазкур рўйҳат онлайн овоз бериш йўли
орқали қўлга киритилган натижалар асосида тузиб чиқилди. Овоз бериш жараёнида
1,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар иштирок этишди.
"People" нашрида
таъкидланишича, ўтиб бораётган йил актёрлар Райан Рейнолдс ва Блейк Лайвли,
шунингдек Жессика Бил и Жастин Тимберлейкларнинг "сирли” равишда ўтган
тўйлари билан эсда қолди. Ўз ўрнида келаётган йилнинг энг кутилаётган тўйи
сифатида Женнифер Энистон ва унинг ёри Жастин Терунинг никоҳи тан олинди.
Бўлғуси тўйнинг санаси ҳали ҳам аниқ эмас. Ҳали ҳамон кўпчилик ишонмаётган
актриса ва модельер Мэри-Кейт Олсен ва Франция собиқ Президенти Николя
Саркозининг укаси Оливье ўртасидаги ишқий муносабат - йил муносабати, деб
топилди.
People талқини бўйича энг муҳим ҳодисаларнинг
тўлиқ рўйҳати билан танишинг:
1. Йилнинг энг сирли тўйлари: Блейк Лайвлива РайанРейнолдс; ЖессикаБил ва
ЖастинТимберлейк
2. Энг эсда қоларли либос: Кейт Миддлтоннинг Лондон
Олимпиадасига бағишланган гала-концерт пайтидаги кўйлаги
3. Фарзанд туғилгани хақидаги энг ёқимли хабар: Хилари
Даффнинг ўз фарзанди туғилгани хақидаги твиттер хабарномаси
4.Йил йиғилиши: Машҳур "Лиқ тўла уй” номли
америка телесериалининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган юбилей тадбири
5.Жонга теккан мавзу: Линдсей Лохан
6.Биз учун ҳамон қизиқ: Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон
7.Энг ҳайратда қолдирган образ: Дэниэл Дэй-Льюиснинг
Авраам Линкольн образи
8. Энг узоқ кутилган тўй: Женнифер Энистон ва
Жастин Теру
9. Энг кутилмаган ишқий муносабат: Мэри-Кейт
Олсен ва Оливье Саркози
10.Олқишга сабаб бўлган телевидениега қайтган юлдуз: Бритни
Спирснинг X Factor томошасига бошловчилик қила бошлагани