Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SOG'LIK

Паловни жигарранг гуручга дамлашнинг муҳим сабаби

Кузги-қишки мавсум ва шамоллаш касалликлари авж оладиган давр арафасида иммунитетимиз кўмакка муҳтож бўлади. Шиддатли шаҳар ритмига асосланган замонавий ҳаёт тарзи соғлиғимиз ҳақида ўйлашга кўп вақт қолдирмайди. Ҳолбуки, бундай пайтда энг яхши йўл – рационимизга иложи борича кўпроқ фойдали маҳсулотларни қўшишдан иборат.

Хитой табобати соҳасининг эсперти доктор Мао иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотларни 5 та гуруҳга ажратди.

1. Крестгуллилар оиласига кирувчи сабзавотлар. Уларга брокколи, брюссель карами, хитой карами, гулкарам, оддий карам ва бошқа шу оилага мансуб сабзавотлар киради. Мутахассиснинг сўзларига кўра, карам организмнинг инфекцияларга ва саратон касаллигига қарши курашиш қобилиятини оширар экан, шунингдек у бета-каротин, С ва Е витаминлари, фолий кислотаси ва кальций моддасининг манбаи ҳисобланади. Айниқса, таркибида кўп миқдорда каротиноидларга эга бўлган брокколи жуда фойдали. Каротиноидлар организмда ҳужайралар орасидаги алоқани тартибга солувчи ва шу тарзда иммун тизимини мустаҳкамловчи А витаминини ҳосил қилади. Ушбу витамин нафас олиш тизими фаолиятини ҳам яхшилайди, бу эса грипп ва шамоллаш касалликлари даврида жуда муҳим.


2. Таркибида бета-каротин моддаси кўп бўлган зарғалдоқ рангли сабзавотлар. Бу гуруҳга сабзи, паприка, қовоқ киради. Ушбу сабзавотларнинг ҳаммаси С витаминининг ажойиб манбаи ва иммун тизимининг самарали ёрдамчиси ҳисобланади.


3. Қўзиқоринлар оқ қон ҳужайраларининг сонини оширган ва ҳужайралар метаболизмини тезлаштирган ҳолда иммун тизимининг реакциясини кучайтиради. Қўзиқоринлар организмдан токсинларни чиқаришга ёрдам беради ва уни эркин радикалларнинг таъсиридан ҳимоя қилади.


4. Янчилмаган донлар. Бу гуруҳга буғдой, сули, жигарранг гуруч киради. Ушбу маҳсулотлар иммунитетни яхшилайди, яллиғланиш жараёнларини камайтиради ва юрак-қон томир касалликлари, семириш ва қандли диабетдан ҳимоя қилади. Шундай экан улардан, хусусан жигарранг гуручдан ош тайёрлаб ейиш мақсадга мувофиқ бўлади.


5. Зиравор ўсимликлар. Пиёз, саримсоқпиёз, кўкпиёз С витамини, калий, хром ва селен моддаларига бой. Бундан ташқари, уларнинг таркибида микробларга қарши таъсир кўрсатувчи эфир мойлари ҳам мавжуд. Ушбу ўсимликлар диабет, артрит, саратон ва юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг олдини олади.

 



Категория: SOG'LIK
Просмотров: 2675 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Палов
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 10:11
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное