Тошкентнинг "Пахтакор" клуби тўрт йиллик танаффусдан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони номини яна ўзига қайтарди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг охирги 26-тур ўйинида "Пахтакор” "Бухоро” жамоасини 4:1 ҳисоб билан мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор” тўққизинчи бор Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлмоқда. Жорий мавсумда жамоа 59 очко тўплади, деб ёзади UzDaily.
Иккинчи ўринни 57 очко билан "Бунёдкор” эгаллади. Чемпионатнинг охирги учрашувида клуб "Машъал” жамоасини 2:0 ҳисоб билан мағлуб этди.
Тошкентнинг яна бир клуби "Локомотив” ҳам "Шўртан” жамоасини 4:1 ҳисоб билан ютиб, турнир жадвалининг учинчи поғонасини эгаллади. Клубда 49 очко.
Олий лигани "Андижон (15 очко) ва "Машъал” (23 очко) жамоалари тарк этди. Уларнинг ўрнига Жиззахнинг "Сўғдиёна” ва Сирдарёнинг "Гулистон” жамоалари чиқиб олди.