Орол денгизи сўнгги 50 йилда унга қўшиладиган Сирдарё ва Амударёни сув билан
суғорилиши оқибатида 90% сув йўқотди. Орол денгизи ҳавзаси 1,5 миллион квадрат
километр жойни эгаллайди. Денгиз Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон,
Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган.
АҚШнинг Толедо университети олимлари Ричард Бекер ва Кирк Змиевски НАСА
маълумотларидан фойдаланиб, Орол денгизи ҳудудидаги сўнгги 30 йилдаги
ёғингарчиликларни, шунингдек GRACE спутнигининг 2003-2012 йиллардаги
маълумотларини таҳлил қилишди. Ушбу спутниклар жуда юқори аниқлик билан Ернинг
гравитацион майдонини ўлчайди. Олимлар уни денгиз ҳавзасидаги сув ҳажмини
ҳисоб-китоб қилиш учун ишлатишди.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, агар Орол 2003 йилда 14 куб километр сув
йўқотган бўлса, 2012 йилга келиб вазият яхшиланган ва йўқотиш 12 куб километрни
ташкил қилган.
Сўнгги 30 йилда ҳудуддаги ёғингарчиликлар у қадар кўп ўзгармаганлиги сабабли
олимлар сув камаётганини парланиш билан боғлашмоқда.
"Вазият 2000 йиллардан яхшилана бошлагани қувонарли ҳол, Денгиз ҳавзаси
қарашли ҳар бир мамлакат уни келажакда ҳали яхшилаш имконига эга", - дея
хулоса қилади тадқиқот муаллифлари.
Аввалроқ Океонология институти директории Петр Завьялов ҳам Орол денгизи қуриши
секинлашаётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Буни эса у нафақат одам қўли билан
амалга оширилаётган ишлар балки иқлим ўзгаришлари билан содир бўлаётганини
таъкидлаган.