24 октябр куни "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумининг тантанали ёпилиш маросими "Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди.
Санъат саройи биноси олдига йиғилган барча меҳмонлар
халқимиз ардоғидаги актёр, режиссёрларнинг бир неча йилдан буён анъанага
айланган қизил йўлакчадан ўтишларини ўзгача қизиқиш билан томоша қилишди.
Шундан сўнг "Истиқлол” санъат саройида ҳақиқий шодиёна бошланиб кетди.
Кинофорумнинг ёпилиш маросимига жаҳоннинг машҳур актёр, режиссёрлари
ҳам ташриф буюришди. Улар орасида ўзининг кўплаб фильмлардаги роллари билан кўнглимиздан
чуқур жой эгаллаган франциялик актёр Фредрик Дефентал ҳам бор эди.
Ёпилиш маросимида ҳакамлар ҳайъати олтита номинатсия бўйича ғолибларни
аниқлаб беришди ва уларга олин гепард ҳайкалчалари топширилди. Ғолиблар мукофотни
жаҳоннинг машҳур юлдузлари қўлидан қабул қилиб олишди.
Мукофот соҳиблари:
"Энг яхши тўлиқ метражли фильм” "Кузатув минораси” (Туркия)
"Энг яхши қисқа метражли фильм” "Парване” (Швейцария)
"Энг яхши анимацион фильм” "Ота” (Германия)
"Энг яхши режиссёр” "Лейла билан танишув” фильми режиссёри Адел Яраге (Эрон)
"Энг яхши эркак роли” Бахтиёр Қосимов (Ўзбекистон)
"Энг яхши аёл роли” Нуо Минг Ҳуари (Хитой)
Кутилмаган янгилик
Ҳар бир номинация бўйича ғолиблар эълон қилингандан сўнг орада ажойиб рақс
ҳамда қўшиқлар намойиш этилиб, барча йиғилганларга яхши кайфият улашди.
"Энг яхши режиссёр” га мукофоти топширилгандан сўнг мусиқий
чиқишга навбат берилди.
Саҳнага мухлисларига актрисалик ҳамда журналистлик фаолияти
билан таниш бўлган Райҳон Уласенова чиқди. У инглиз тилида куйлаган ажойиб
қўшиғи билан барчани лол қолдирди.