Олимлар барвақт қаришга олиб келувчи омилларни айтишди
Кардиологларнинг таъкидлашича, телевизорни ҳаддан кўп кўрувчи ўрта ёшли одамларда миянинг кулранг моддаси ҳажми кичрайиб боради, бу эса кекса ёшда ақлий қобилиятлар бузилишига олиб келади.
Бундан ташқари, Колумбия университети қошидаги Ирвинг тиббий маркази неврологи Прия Палтанинг айтишича, телевизорни хуш кўрувчилар камҳаракат ҳаёт тарзи олиб боришади, бу ҳам саломатликка салбий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, қаришни жадаллаштирувчи яна бир омил – уйқу режимига амал қилмаслик ҳисобланади. Агар кунига 8 соатдан кам ухланса, унда миянинг когнитив функциялари сезиларли камаяди. Бунда организмга етказиладиган зарар 4-7 йил олдинроқ қаришга тенг.