2000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни
республикамиздан олиб чиқишга рухсат этилади.
Аммо, Истамбулга парвоз олдидан пойтахтлик Ш.Насритдинова ушбу меъёрга қаноат
қилмаслиги оқибатида, божхона назоратидан яширган 9800 АҚШ доллари билан
ҳайрлашишига тўғри келди.
Жисмоний шахслар республикамизга умумий оғирлиги 30 граммдан
ошмайдиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган фақатгина
бештагача заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкинлигини фуқаро А.Касимов
"унутган” кўринади. Бу эса унга қимматга тушди. Амалдаги тартибларга зид тарзда
ва яширин равишда олиб киришга урингани сабаб унинг қиймати 21,6 млн. сўмдан
ортиқ салкам 0,7 кг. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмлари энди
ўрнатилган тартибда давлат фойдасига мусодара қилинади.
"Шарджа-Тошкент” йўналишида парвозини якунлаган фуқаро
С.Юнусовга эса "кашанда”лиги панд берди. Ушбу шахс амалдаги тартибларга кўра
рухсат этилган 10 қути ўрнига, 500 қути «Parliament» сигаретларини божхона
баённомасида ва божхона ходимининг оғзаки сўроғи пайтида маъулм қилмасдан
туриб, олиб киришга уринган экан.
Божхона чегарасини кесиб ўтаётган шахс айнан бир хил товарни
ўзи ва оила аъзоларининг эҳтиёжларидан ошиб кетувчи миқдорда олиб келаётган
бўлса, демак, у тижорат мақсадларини кўзлаётгани аён бўлади. Тижорат мақсадида
олиб кирилаётган товарлар учун эса ўрнатилган тартибда тўланиши лозим бўлган
божхона тўловлари ва тақдим этилиш керак бўлган ҳужжатлар фуқаро А.Исраиловга
малол келди. Ҳар холда Бангкокдан қайтаётиб, у божхона назоратидан яширилган қиймати
1,5 млн. сўмдан ортиқ 176 дона анонас тропик меваларини фақат ўз оиласи
дастурхони учун олиб келмаётгани аниқ эди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари
ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида
"Тошкент-Аэро” ИБК ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар
вакиллари билан ҳамкорликда аникланган 940 та қонунбузарлик ҳолатларида 5,7
млрд. сўмдан ортиқ қийматдаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига
чек қўйилди.
Manba:darakchi.uz