Mail.Ru Group лойиҳаларидан бири
бўлган "Одноклассники" ижтимоий тармоғи ўзининг асосий талқинини
ўзбек тилига ўгирди ва шу муносабат билан "Однокласникида қайноқ қиш”
акциясини йўлга қўйди.
Бугун Ўзбекистонда "Одноклассники" сайтидан
кундалик фойдаланувчиларнинг сони 1 миллион кишидан ортмоқда, уларнинг асосий қисми (77%)
сайтнинг мобил версияси m.odnoklassniki.ru дан фойдаланади.
Ўзбек тилидаги сайтнинг ишга туширилишига "Одноклассники" совға
тайёрлади: 14 декабрдан 14 январгача Одноклассникида рўйҳатдан ўтган ҳар
бир одам ўзининг ижтимоий тармоқдаги ҳисобига 25 ОК совға олади. Тармоқ ўзининг
мавжуд фойдаланувчилари хақида ҳам унутгани йўқ: ҳар бир сайтга
кирган фойдаланувчи «5+» хизматидан 30 кун давомида бепул фойдаланиши мумкин.
Бунда Одноклассникидаги ҳар бир белгининг ва совғанинг нархи акция
давомида 5 ОКгача арзонлаштирилади.
Кейинги йил "Одноклассники" ижтимоий тармоғи маҳаллий контентга кўпроқэътибор қаратди.
Энди тармоқ "Одноклассники"га машҳур кишиларни ҳам жалбқилмоқчи,
мамлакатдаги маҳаллий байрам ва янгиликларни қўшмоқчи, бу хақда
"Одноклассники" лойиҳаси матбуот-котиби Лапук Мария хабар
беради.
Одноклассники ижтимоий тармоғининг бир ойлик жами фойдаланувчилари сони21,8
млн. кишини ташкил қилади.