"Волга” клубининг собиқ футболчиси Алексей Сапогов "Анжи”
клуби билан шартномаимзоламайдиган бўлди.
Маҳачкалаликлар Сапагов"Анжи” футболчиси Шамил Асилдаров билан муштлашиб
кетгани сабабли унинг хизматидан воз кечишди.
Ҳозирда "Анжи” Туркияда йиғин ўтказмоқда. Ҳужумчи Сапаговнинг жағи синган
ва у шифохонада жаррохлик операциясини ўтказди. Футболчи ўзининг
"Волга”даги собиқ жамоадоши Шамил Асилдаров ўртасида келишмовчилик юзага
келган ва улар муштлашиб кетишган. Асилдаров
машғулотлардан четлаштирилди. Ҳозирча иккала футболчи билан ҳам шартнома
имзоланмаган.
"Бу бўлган воқеа жамоамизнинг ички иши. Шу билан чекланиб қоламиз. Ортиқча
изоҳлар бўлмайди”,- дейди "Анжи” футбол клуби матбуот котиби Александр
Удальцов.