Европа иттифоқининг ташқи ишлар вазирлиги ҳамда сиёсат
ҳавфсизлиги бўйича вакили Кэртин Эштон ва МХА собиқ ходими Эдвард Сноуден
Европа парламенти томонидан Нобел мукофотига номзодлиги қўйилди.
Европа иттифоқининг Нобел комитетига ёзган хатида АҚШ Миллий Ҳавфсизлик
Агентлиги собиқ ходимининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтишган.
Эдвард Сноуден нобел мукофотига иккинчи бор номзодлиги қўйилди. У
шунингдек кўпгина нашриётлар томонидан "йил киши” дея тан олинди.
Эслатиз ўтамиз, бир неча кун муқаддам Эдвард Сноуден МХА (Миллий
Хавфсизлик Агентлиги) смартфон ҳамда планшетларга ўрнатилган иловалар
орқали фойдаланувчининг шахсий маълумотларини олишгани ҳақида хабар
берган эди.