"Sky News”нинг хабар беришича, мазкур мусобақада аёллар ва эркаклар жамоаларида ҳам ғолиблик шоҳсупаси австралиялик чопқирларга насиб этган. Марафонда ҳаммаси бўлиб дунёнинг турли мамлакатларидан тахминан 700 киши иштрок этган. Хабарларга қараганда, финишга биринчи бўлиб Марк Борн етиб келган. У 10 дақиқаю 12 сония ичида 1576та зинани босиб ўтган. Қайд этиш керак, бу унинг илк ғалабаси. Иккинчи ўринни ҳам Австралия вакили Даррен Уилсон эгаллади. У финишга 10 дақиқа ва 45 сонияда етиб келган.
Маълумотларга кўра, аёллар жамоасида биринчи ўрин 86-қаватга 12 дақиқаю 5 сонияда чиқишни уддалаган Сьюзи Уолшэмга насиб этган. Иккинчи поғонани 12 дақиқа ва 48 сониялик натижа билан Брук Логан забт этган.