Nilufar o'z ijodini Yangi qo'shiq bilan davom ettirmoqchi!
2013 йил омадли Нилуфар учун омадли кечмоқда. Ҳаракатда
барокат деганларидек, ижодий изланишда давом этаётган Нилуфар яккахон ижодини
бошлагандан бери ёшлар орасида кўпроқ танила бошлади. Собиқ "Сетора”нинг собиқ
аъзоси илк альбомини ёзишга киришган. Хонанданинг янги қўшиғи "Анҳор бўйида”
деб номланиб, бу тарона "Шум бола” фильмидаги "шум бола” тилидан жаранг
сочадиган "Дарё тошқин, сувлар жўшқин, ўтолмайман...” дея куйланувчи,
томошабинлар хотирасига, қалбига муҳрланган машҳур қўшиқнинг ремикс – қайта
жонлантирилган шаклидир! "Тантанам”, "Дилим” каби икки хит тароналаридан сўнг
Нилуфар учинчи марта янги муваффақиятни қарши олса, ажабмас! 2013 йилни
яна бир янги оммабоп тарона билан якунлар экан, 2014 йилда ҳам ижодий
баркамолликни умид қилса бўлади. Бу эса Мунис, Лола, Манзура ва яна ўнлаб бошқа
машҳурларга янги рақобатчи пайдо бўлди дегани! Таъбир жоиз бўлса, ўтиб
бораётган йилда ёшлар оғзидан тушмаётган "Тантанам мани”даги каби "Эй,
Нилу, қани шўхидан бўлсин, шўхидан бўлсин”!