Насиба Aбдуллаева ардоқли қўшиқларини қайта куйлади!
Шу кунларда Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ижодий
изланишлар билан банд. Эл ардоғидаги хонанда мухлислари учун кўплаб сюрпризлар ҳозирлагани,
аммо барчасини олдиндан ошкор этишни хоҳламаслиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Репертуарини бойитиш биланбанд бўлган Насиба опани туну кун репитиция
жараёнларидан топишингиз мумкин. Турли миллатларнинг қўшиқларига мурожаат
эаётган Насиба Абдуллаева ана шундай бир қатор хилма хил тилларда куйланган
тароналарини ёзиб тугатди. Асл дурдона қўшиқлар, жумладан Ҳалима Носирова каби
ўлмас ижролар соҳибларининг асарларига мурожаат этган хонанда элимиз учун ардоқли
қўшиқларини ҳам қайта куйлаб мухлислар эътиборига ҳавола этиш арафасида.
Барчага таниш ва қадрли бўлган "Азизим онам” ҳамда "Бахт ўзи нимадир”
композициялари шулар жумласидандир.