Чекловлар шу йилнинг 31 август ва 1 сентябрь кунлари жорий
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки
йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг "Ўзбекистон
Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллиги байрами нишонланиши
муносабати билан Тошкент шаҳар кўчаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш
ҳақида” 214-ф-сонли фармойиши имзоланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати хабар берган.
Унга кўра 2013 йилнинг 31 август куни соат 15:00 дан 23:00 га қадар қуйидаги
кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади:
- Бунёдкор шоҳ кўчаси – Муқимий кўчасидан Қоратош
кўчасигача;
- Қоратош кўчаси – Самарқанд дарбоза кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчасигача;
- Ўзбекистон кўчаси – Бунёдкор шоҳ кўчасидан Олмазор шоҳ кўчасигача;
- Бобур кўчаси – Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача;
- Бешёғоч кўчаси - Ўзбекистон кўчасидан Фурқат кўчасигача;
- Фурқат кўчаси – Шаршара кўчасидан Навоий кўчасигача;
- Олмазор кўчаси – Ўзбекистон кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
- Байналминал кўчаси – Бунёдкор шоҳ кўчасидан Фурқат кўчасигача;
- Себзор кўчаси тоннелга кириш йўлидан;
- Зарқайнар кўчаси тоннелга кириш йўлидан.
Шу билан бирга метронинг "Миллий боғ” ҳамда "Бунёдкор”
бекатларининг чиқиш жойлари "Истиқлол” саройи томони вақтинча ёпиб қўйилади.
Фармойишга кўра, жорий йилнинг 1 сентябрь куни байрам тадбирлари ўтказиладиган
"Автомобилсозлар” маданият саройи ва Алишер Навоий номидаги театр майдонларига,
Сайилгоҳ кўчасига, Ғофур Ғулом, Мирзо Улуғбек, Бобур номидаги ва "Янги
Сергели”, "Боғишамол” истироҳат боғларига, Ибн Сино гузарига, "Ёшлик” талабалар
шаҳарчасига, "Бектемир” спорт мажмуасига туташ бўлган ва бошқа кўчаларда ҳам
халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатновини
вақтинча тўхтатилиши мумкин.