Шу кунларда мусиқий телеканалларда Муниса
Ризаева ва "Уммон” гуруҳидан узоқ кутилган клип намойиш
этилмоқда. Радиотўлиқлардаги хит парадларнинг юқори ўринларини эгаллаб
турган мазкур таронанинг клипи "Матрица" фильмида қўлланилган усулга
қиёсан яратилган. Маълумотларга кўра, клип режиссёри Санжар Маткаримов ва
тасвирчи Наримон Султонхўжаев ҳамкорлигида суратга олинган мазкур
видеоклипининг умумий бюжети 6000 АҚШ долларини ташкил этади. Мунисанинг ушбу
клип учун тиктирган кўйлагининг этаги саккиз метрни ташкил қилади.
"Уммон” гуруҳи йигиларининг либослари эса стилист Ҳилола Шер томонидан
танланган.