Москвада ўз мактабини гаровга олган ўқувчи қўлга олинди
Бугун Москвадаги 263-мактабнинг юқори синф ўқувчилардан бири
ўз мактабини гаровга олди.
Vesti.ru сайтининг хабарига кўра, ўқувчи 10-синф ўқувчилари ва ўқитувчисини
гаровга олган. Отишма оқибатида бир нафар полициячи, ўқитувчи ҳалок бўлган ва
ички ишлар ходимларидан бири жароҳатлаган. Жиноятчининг ўзи эса қўлга
олинган.
Нашрнинг хабар қилишича, жиноятчи ушбу мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан бири
бўлган ва уни қўлга олишда унинг отаси ёрдам берган.