Ёш бўлишига қарамасдан кетма-кет янги ва асосийси барчага ёқимли
ижод намуналарини тақдим этаётган Моҳим асло тиним билмаяпди.
Яқиндагина 9-Май Хотира ва қадрлаш куни учун махсус ёзилган
"Боболарим” таронасини тақдим этган Моҳим яна бир муҳим сана учун тайёргарлик
кўрмоқда. Ёз мавсуми бошланишининг илк санаси, яъни 1-июнь мамлакатимизда Халқаро
болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Хонанда Моҳим ҳам мазкур
сана учун янги қўшиқни тайёрлади.
"Болалар” дея ном олган тарона нафақат 1-июнга бағишланади,
балки жорий 2014-йил "Соғлом бола йили” муносабати билан ҳам махсус ёзилган.
Мазкур тарона премьераси 27-май куни соат 18:20 да "Ўзбегим
Таронаси” радиосида ўтказилади. Янги қўшиқ премьерасини ўтказиб юборманг!
Моҳим яқиндагина фотосессия уюштириб, ўзининг янги фотосуратларини
эксклюзив равишда сайтимизга тақдим этди. Биз ҳам унинг янги фотосуратларини
сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.