Мексика жанубида, Тинч океани қирғоқбўйи ҳудудларида магнитудаси 5,8 балл бўлган кучли ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс Мексика Миллий сейсмологик хизмати хабарига таянган ҳолда маълум қилади.
Зилзила эпимаркази Оахака штатидаги Сан-Педро-Амусгос шаҳрида 12 км узоқликда бўлган. Ер силкиниши ўчоғи 35 км чуқурликни ташкил этган. Ассошиэйтед Пресс хабар беришича, зилзила эпимаркази Мехикодан 300 км узоқликда бўлса-да, пойтахт аҳолиси ер ости тўлқинлари ва бир нечта бинонинг чайқалганини сезишган. Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида тезкор маълумот ҳали тарқалгани йўқ.