Мексикада 250 киши турли хил грипп сабабли ҳалок бўлди
Мексикада аҳолини гриппга қарши эмлаш ишлари
кенгайтирилмоқда.
Ҳукумат хабарига кўра, ҳозирга келиб 850 минг киши эмланган. Тиббий хизмат
метро, аэропорт ва бошқа жамоат жойларида кўрсатилмоқда.
Мексика соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотига кўра, шу йилнинг
январ ойида 250 киши касаллик оқибатида ҳалок бўлган.
Гриппга чалинганларнинг уммумий сони 2,4 минг киши ташкил қилмоқда,
шулардан 2000 киши чўчқа (H1N1) гриппи билан касалланган.