Мавлуда Асалхўжаевадан замонавий услубда янги қўшиқ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева йил
сўнгида ижодга маҳкам бел боғлаганини маълум қиляпти.
Айни дамда янги мусиқий альбомини чиқариш истагида юрган хонанда 10 дан ортиқ
қўшиқларни тайёрлаб қўйган. Шу ҳафтадан эътиборан унинг янги тароналари
республикамиз радио тўлқинларида янграй бошлади. Асалхўжаеванинг янги
"Севарман” номли қўшиғи ёшларбоп ёзилган бўлиб, унда хориж мусиқасидаги
услублардан фойдаланилганлиги Асалхўжаева ижодида катта янгилик бўлди.
Феврал ойларида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этишни
режалаштираётган хонанда концертга қадар 3 та янги клипни мухлислари эътиборига
ҳавола этишни режалаштиряпти. Tarona.net орқали эса унинг 2 та
янги қўшиғини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни кузатиб боринг!