Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Манзурага ўзидан ёши кичик ҳамкасби севги изҳор қилди

"Интервью" рукни остида "Юлдузли онлар” деб номланган лойиҳаниэътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Унда хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухбиримиз ўрнига хонанда Манзураданинтервью олишга уриниб кўради.   Улуғбек Раҳматуллаев: — Бугун ўзимнижурналист деб ҳис этишимга имконият яратган "Даракчи”га раҳмат! Шу кунгача журналистлар билан суҳбатданйиққан тажрибаларимни ишга солишга ҳаракат қиламан. Суҳбатдошим нега айнан Манзура? Сабаби, уни мен инсон васанъаткор сифатида жуда ҳурмат қиламан. Яқин дўстларимдан бири. У билан ҳеч бир санъаткор ёки журналистмендек яқин, дилдан гаплашолмайди, деб ўйлайман. Журналистлар жавоб тополмаган саволларни менинг суҳбатимдавомида билиб оласиз. 
— Сени кўриб турганимдан хурсандман. Бугун сенбилан ҳамкасб эмас, журналист сифатида гаплашаман... — Иқтидорларингни янгитомонини кўрсатай дебсан-да? 
— Ҳа, қўлдан келганча ҳаракат қиламан (кулади).Суҳбат сўнгида бу қобилиятимга ўзинг баҳо берарсан. Демак, бошладик. Ҳар бир болага исм қўйишда ота-она яхшиниятни кўзлашади. Масалан менга онам Мирзо Улуғбек бобомизга ҳавас қилиб, Улуғбек деб исм қўйганлар. Манзураисмининг ҳам ўзига яраша тарихи борми? — Бизнинг оиламизда менгача туғилганбарча ўғил болалар вафот этган.. Мен шундай қийин вазиятда Худодан тилаб олинган фарзандман. Дадамнингайтишларича, мен туғилишимдан олдин, туш кўрган эканлар. Тушларида оқ отда Хизр бобо келиб,  "Тилатилагингни, Муборак” деганида, дадам "мен фарзандли бўлишни истайман” деган экан. Ўшанда Хизр бобо "Элгаманзур бўладиган фарзанд кўрасан” деган. Шундан сўнг мен туғилганман ва исмимни Хизр бобо қўйган десам ҳамбўлади. 
— 2010-2012 йиллар биз санъат аҳли учун жуда яхши йиллар бўлди.Кўпчилигимиз оила қурдик, фарзандли бўлдик. Бир сўз билан айтганда, санъатдаги ютуқларимиз билан тенг,шахсий ҳаётимиз ҳам яхши томонга ўзгарди. Бўйдоқ йигит ва қиз санъаткорларнинг сафи камайиб боряпти. Хўш,Манзуранинг висол оқшомига қачон борамиз?

— Бу нарса ҳақида ўзим ҳамкўп ўйлаяпман. Худо хоҳласа тўйимга ҳам борасизлар. Ҳаммаси олдинда... Лекин шу мавзу очилганда бир гапниайтмоқчиман. Бу нарса Улуғбек сенга ҳам, бошқа ўқувчиларга ҳам жуда қизиқарли маълумот бўлиши табиий. Менгаоила қуриш таклифини билдираётган ҳамкасбларимиз ҳам бор... (кулади). 

—Ана зўр шов-шув! Қани-қани, шу жойидан бафуржа гапиргин-чи. 
— Менга уйланишниятини билдирган уч актёр ҳали ҳам бўйдоқ. Энг қизиғи, ёши мендан анча кичкина. 
— Ўзингдан кичик йигитлар айнан шу йил сенга  севги изҳор қилишига нима сабаб бўлди экан? 
— 2012 йил мен ҳурмат қиладиган инсонлар Райҳон билан Йигиталининг турмуш қурганиуларнинг бир қарорга келишларига яхшигина туртки бўлган кўринади. Уларнинг кимлигини айта олмайман.  
— Сирли шаҳзоданг ким экан, а? Жуда қизиқиб кетяпман. Қани, бир бирбўйдоқларни эслаб, санаб кўрай-чи... 
— (Шоша-пиша) Йўқ-йўқ, санама! Уларҳақида барибир гапирмайман, уяламан... 
— "ЭлДиДо” гуруҳи йигитлариданбирортаси эмасми? Адашмасам, яккахонларининг бири актёр... 
— Йўқ! Гапкелганда айтиб ўтишим керак. Одамлар орасида Манзура "ЭлДиДо”даги Дилниёз билан севишаётган экан деганмиш-мишлар тарқалган. Бу гап-сўзлар анча машмашага сабаб бўлди. Ҳатто Дилниёзнинг онаси ҳам бу гапларгаишониб ўғлига қўнғироқ қилган кунлари ҳам бўлган. Аммо бу қуруқ туҳмат эканлигини алоҳида таъкидлайман! Бизбу гуруҳ йигитлари билан шунчаки ҳамкасбмиз. Бир йил давомида гуруҳга бадиий раҳбар сифатида ишладим,йигитларни ҳам, уларнинг ижодини ҳам ҳурмат қиламан. Бизнинг муносабатларимиз дўстлик туйғусидан наригаўтмаган! 
— Одамда шубҳа уйғотиб қўйдинг-ку... (узоқ ўйланиб) Демак, сен ҳамкасбларингнинг дил изҳорларини, оила қуриш таклифларини фақатгина ёш тафовути туфайли рад этдинг,шундайми? 
— Ростини айтсам, мен ҳар бир ҳамкасбимни яхши кўраман. Уларнингижоди, инсоний жиҳатларини ҳурмат қилмасликнинг иложи йўқ. Аммо ёшимиздаги катта фарқ чиндан ҳам менгахалақит бераяпти. Менимча, эр-хотиннинг дунёқараши тўғри келиши керак... —  Жуда яхши мавзуда гаплашяпмиз. Аммо сенга  севги изҳор қилган инсон ким эканлигини билолмай хафабўляпман-да... 
— Биров менга ишониб айтган сирни ошкор қилишгаодатланмаганман. 
— Балки ўзига қўнғироқ қилиб унинг исмини матбуотдаэълон қилиш учун рухсат сўраб кўрарсиз. 
— У ҳозир Ўзбекистонда эмас... 
— Ана яна бир имконият. Машҳурлардан кимлар чет элда эди-я? (ўйга чўмади) А,топдим! Актёр дедингми? Сендан а-анча  кичик, а? Азиз Раметовми?! (Манзураҳайратланиб кулиб юборди) 
— Топдимми? (кулади) 
— Айтдим-ку, бу ҳақида гапирмайман деб. 
— Ҳа, майли бошқа мавзугаўтайлик. Ҳамма ўзи учун тушуниб олган бўлса керак. Хўш, таклиф борасида ўйлаб кўрасанми? 
— Улуғбек айёрсиз-да (кулади). Мен жавоб беришга шошилмаяпман. Балки ўйлаб кўрарман. 
— Асосийси у билан оилавий ҳаётингни тасаввур қила оляпсанми? 
— Ҳар бир инсон яслида яримта қилиб яратилган, у ҳаётда ўз иккинчи ярмини қидириб яшайди,дейишади.  Бу фикрга жон бор. Эр ва хотин бир умр дўст, суянчиқ бўла олиши керак бир-бирига. Шунинг учун ҳамқарор қабул қилишга шошилмаяпман.   
— Мен оила қуриш ҳаракатини бошлаб,учрашувга чиқиб юрган кезларим, бир яқин инсоним жуда яхши маслаҳат берган эди. "Агар танишган инсонингдабор-йўғи, иккитагина яхши жиҳатини кўра олсанг, унга бемалол уйлан. Қолган яхши жиҳатларини кейинчаликтарбиялаб борасан” деганди. Мен ҳам сенга  айнан шу маслаҳатни берган бўлардим. Балки сенга  дил изҳорқилаётган йигитларнинг яхши томонлари ҳақида ўйлаб кўрарсан? 
— Бунингучун вақт керак. Майли, кел, энди бошқа мавзуга ҳам ўтайлик (кулади). 
—Ижодингни бошлаган пайтингдан буён танишмиз. Кузатувларим натижасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, сен учун 2012-2013 йиллар сермаҳсул бўлди. Бу яхши натижаларга нима сабаб бўлди? — 2012 йилнинг бошида "Аламларимсан” қўшиғимни куйладим. Бу қўшиқ олти ой давомида барча хит парадларнингэнг юқори поғоналарини эгаллади. Ундан кейин куйлаган "Сеники бўлай” қўшиғимнинг клипи кўпчиликка ёққанбўлса-да, "Аламларим”дек хит бўла олмади. Учинчи қўшиқ — Мавлуда Асалхўжаева билан куйлаган дуэтимиз ҳамодамлар орасида оммалашди. Айтмоқчиманки, иккинчи қўшиғимнинг бироз омадсиз чиққани менга панд берди. Бирқўшиқнинг ўзидан келиб чиқиб мени ижод қилмайдиганга чиқариб қўйишди. "Кечаги ютуқларинг бугун бизни қизиқтирмайди” деган яхши гап бор. Айнан шу нарса шоу-бизнесга тегишли. Куйлаган қўшиғинг омадли чиқмадими, тингловчилар сени ишламаётганга чиқариб қўйиши аниқ. Аммо омадсизлик ҳам ижодкорга ижобий таъсир қилиши мумкин.   
— Саволимнитушунмадинг шекилли. Айнан кетма-кет яхши қўшиқлар яратишингга нима ёки ким сабаб бўлди. Мисол учун мен,бундан бир неча йил илгари яқин бир инсоним билан хайрлашдим. Ўша инсоннинг ёнимда йўқлиги менга ижобийтаъсир қилди. Фақат хит қўшиқлар куйладим. Балки сенда ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлгандир... 
— Ҳаётим давомида менга фақат яхши инсонлар ҳамроҳ бўлиб келяпти. Тўғри, йиллар давомидатопган ва йўқотганларим бўлди. Бироқ ҳаётда инсон, бандасига эмас, Яратганга суяним яшаши керак. Назарни ҳам,омадни ҳам фақат Худо беради. Агар Аллоҳ мени сийлаган бўлса, ҳамма нарсани ўзи етказади. Бугун ёним йўқинсонларни эса шунчаки яхши хотиралар билан эслайман холос. Бундан ташқари, сўнгги пайтларда бир нарсагааҳамият бера бошладим. Бошқаларга қилган яхшилигимнинг ўзи менга халқнинг назарини олиб келди.Ён-атрофимдагиларга қаратаётган эътиборим яхшилик билан ўзимга қайтяпти. Аммо бу гапларимни ўқиётганлармени нокамтарликда айблашмасин. Мен шунчаки, кузатувларим натижасини гапиряпман. 
— Концерт ва тадбирларда бошқаларга қўшилмаслигингни сезганман. Ҳатто аёлларнинг севимлимасканларидан бири гўзаллик салонига ҳам бошқалар бормайдиган жойларга борар экансан. Бунга сабабнима? 
— Мен кўпинча йигитлар билан дўст бўламан. Ҳатто сирларимни ҳамйигитларга ишониб айтаман. Гўзаллик салонига келадиган бўлсак, тўғриси, аксарият стилистлардан қўрқаман.Аёл санъаткорлар билан ишлайдиган стилистлар йўқ нарсаларни гапириб, тарқатишади. Натижада эсасанъаткорларнинг ўртасига совуқчилик тушади. Шунинг учун тинчгина ҳаммадан узоқроқ  юришга ҳаракатқиламан.   
— Охирги марта қачон ва нима учун йиғлаганингни эслайоласанми? 
— Бир ой олдин юракдан йиғлаган эдим. Бунга бир дўстимнинг турмушўртоғи сабаб бўлди. Яхши-ёмон кунимизда бир-биримиздан ёрдамимизни аямайдиган яқин дўстим эди.  У уйланди.Тўйдан кейин дўстимнинг рафиқаси уни мен билан дўстлашишига қаршилик қила бошлади. Иш жиддий мунозаралару,ҳатто оила бошлиқларининг  аралашишигача бориб етди. Менга алам қиладигани, кўпчилик негадир бизсанъаткор аёлларни хулқи бузуқ деб ҳисоблашади. Дўстимнинг рафиқаси мен ҳақимда турли бўлар-бўлмас гаплар,шаънимга тегадиган ҳақоратлар айтди... Бирор киши билан дўст бўлишим мумкин эмасми? Мана шу нарса мени анчаўйлантирди. 

— Санъаткорлар халқнинг кўз ўнгида юришади. Уларнинг ҳарбир ҳаракатини таҳлил қилишади. Дўстингнинг рафиқасини ҳам тушуниш мумкин. Сабаби юракда шубҳа  биланяшаш жуда қийин. У шунчаки вазиятга аниқлик киритган холос... 
— Ўша сентушунишга ҳаракат қилаётган келинни мен умуман тушунмадим. Агар келажакда турмуш ўртоғимнинг аёл дўстларибўлса, мен буни тўғри қабул қиламан. Турмуш ўртоғимнинг дўстларига ёмон назар билан қарамайман. 
— Аҳамият бергин, "агар мен  бўлсам” деяпсан. У келин сен эмас. Сен убўлолмайсан. Бу вазиятда мана шу нарса муҳим. Рашк ҳаммада бўлади. Кимдир яширин қизғанса бошқалар ўша келинсингари ошкора "жанг”га киришади. Тилагим бундай нохуш воқеалар ҳаётингда бошқа бўлмасин. Нима дебўйлайсан, аёл кишининг гўзаллиги нимада? 
— Инсоннинг бошқа бировларга нафитекса ва у фақат яхшилик билан банд бўлса ана ўшанда гўзаллашиб борар экан. Бу нафақат аёлларга балкиэркакларга ҳам тегишли. Бундан ташқари эркак киши ўз жуфти ҳалолига меҳр-муҳаббатли бўлса ва меҳрини кўрсатаолса унинг аёлидан мафтункор ва чиройли инсон бўлмайди. 
— Мен ўзимни-ўзим кўп танқид қиламан. Доим қайсидир ёмон хислатимни  ўзгартиришга ҳаракат қилганман. Сен-чи,қайси жиҳатингни ўзгартирган бўлардинг? 
— Баъзида бироз қўпол гапирибюборадиган одатим бор. Бундан ўзим ҳам уялиб қоламан. Аёл кишининг қўполлашиб кетишига ҳам аслида эркакларсабабчи. Агар аёлнинг ёнида ҳақиқий эркак бўлса, аёлнинг муаммоларини суянчиқ бўлиб ҳал қилиб беролса, аёл ўзлатофатини сақлаб қолади, деб ҳисоблайман.  
— Негадир сенда одамларгаишонмаслик ҳисси кучли. Ҳаммага гумон билан қараш охир-оқибат ёлғизликка олиб келиши ҳақида эшитганман. Бирмарта алданган бўлсанг, бу бошқалар ҳам алдамчи дегани эмас-ку. 
— Гапингда жон бор. Гумон билан яшаш жуда оғир. Мен ҳатто ишонадиган инсонларимни ҳам вақти-вақти билансиновдан ўтказиб тураман. Айниқса, эркакларни. Масалан, кимдир севги изҳор қилса, унга лаққа ишониб кетадиганаёл эмасман. Чунки, айтганимдек дўстларимнинг кўпчилиги  йигитлар. Айримларининг  турли аёлларни севибқолаверадиган одати борлигини яхши биламан. Бугун биттасини севиб, эртага бошқасининг кўнглини олиш биланбанд бўлишади. Бир аёлдан "Нега турмуш ўртоғингизни рашк қилмайсиз?”  деб сўраганимда "Менинг эрим бор, уменга эътибор-меҳр беради. Бошқа, эри йўқ аёллар ҳам кимдандир меҳр кутиб яшашади” деган эди. Балкиэркакларнинг айнан мана шу жиҳатини билганим учун ҳам уларнинг изҳорларига ишонмасман... 
— Агар келажакда турмуш ўртоғинг бошқа аёлларга севги изҳор қилса-чи? 
— (кулиб) Агар буни менга билдирмаса, индамайман. Аммо бошқа аёлларга хушомад қилганинибилсам, бунга чидашим қийин. 

— Аксарият аёллар каби унинг телефонини,ижтимоий сайтлардаги саҳифаларини текширмайсанми? 
— Юқорида айтибўтганимдек, йигитлар билан кўп суҳбатда бўламан. Уларнинг аксарияти хотини ҳар бир қадамини текширишиданарз қилишади. Бу нарсани била туриб бўлажак турмуш ўртоғимга  ёқмайдиган иш қилмайман. Бундан ташқари ишбилан бўлиб эримни ҳар бир қадамини текширишга вақтим ҳам бўлмайди. Лекин бир нарсани айтиш керак, аёлқанчалик турмуш ўртоғини кузатмасин, унинг ҳар бир қадамини текширмасин, барибир ҳаммаси эркакнингихтиёрига, виждонига боғлиқ. 
—Ҳаммани бир хил деб ўйлаш нотўғри. Масалан,мен бегона аёлларга қарамайман. Тўғри, тўйгача ҳар бир йигит кимнидир севади, севишади, аммо оила қурганданкейин ҳаммаси ўзгарди. Бугун ўзим истаган, идеал рафиқам бор. Мен унга хиёнат қилмайман. Майли, мавзудан четгачиқиб кетяпмиз. Бошқа мавзуга ўтайлик. Бўлажак  турмуш ўртоғинг санъатдан кетишингни талаб қилса, розибўласанми? 
— Оила қуришимиздан  аввал ўзаро келишиб оламиз. У мениишимга қарши бўлмаса, турмушга чиқаман. 
— Агар тўйгача ижод қилишинггарози кўнса-ю, кейин фикри ўзгарса-чи? 
— Биласанми, мен оиламдан ёлғизэмасман. Ота-онам, опам бор. Оиламизнинг асосий боқувчиси менман. Айтмоқчиманки, мен турмушга чиқиб кетсамҳам, уларни ёлғизлатиб қўймайман. Шунинг учун бу масалада бўлажак турмуш ўртоғим мени тушунса керак... 
Хулоса 
Улуғбек Раҳматуллаев: — Манзурабилан бўлган суҳбатдан бир нарсани аниқ билдим. Унинг ҳаётида яхши томонга ўзгаришлар бўляпти. Айнан мана шунарса унинг майин ва самимий таббасумига сабаб, деб ўйлайман. Бугунгидек бахтиёрлик уни ҳеч қачон таркэтмасин! Бугунги вазифам ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтишни истайман. Тан олибайтаман, журналист бўлиш менга ҳеч қийинчилик туғдирмади. Бугун Манзуранинг бошқаларга ошкор бўлмаган ичкидунёсини кўрсатиб беришни режалаштирган эдим, назаримда буни уддалай одим. Аммо нима бўлганда ҳам  холисбаҳони ўқувчиларнинг ўзи беради. 
Манзура: — Бугунги суҳбатдан маззақилдим. Кўнглимдагидек суҳбат бўлди. Улуғбекдан жуда яхши руҳшунос чиқар экан. Баъзи айтмаслигим керакбўлган гапларни ҳам гапиртирди-я... 
Manba:darakchi.uz



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 10675 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Ulug'bek Rahmatullaev, Manzura
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:15
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное