Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Efir Sirlari - Soundtrack 4
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Ayol Qalbi - You can't say (english version)
. Mohim - Oq Ro'molim (OST Meni Kechir)
. Sevgi iztirobi - Soundtreck (Turk serial)
. Ko'sem: Sulton Usmon o'limidagi she'ri + music
. Qish Sanatasi-Soundtreck
. Muxabbat va Extiros - Soundtreck (love)
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Qirolicha - Soundtreck (Bidam Love)
. Gulperi - Soundtreck music (Turk serial)
. Pazanda - Im Loving You
. Ko'sem - Safiye nin cenazi (Turk serial)
. Sa Rasta Rastare-soundtreck (Indea)
. Ziyoda-Super Qaynona [soundtreck]
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Ласеттига пул тўлаганларга Гентра таклиф қилиниши мумкин

"General Motors" компанияси "Chevrolet Lacetti" моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида эълон қилгани ҳақида хабар бергандик. Лекин юртимиз автосалонларида мижозларга ушбу модел ҳамон таклиф қилинмоқда. Хўш, уларнинг заҳираси тугаса нима бўлади?


Mezon.uz ушбу саволга жавоб топиш учун кичик бир тадқиқот ўтказди. Бунга сайт ўқувчиларидан бири ундаган. У жорий йилда автосалон билан "Chevrolet Lacetti" учун шартнома тузган экан. Келишувга кўра, автомобиль кейинги йил июнь ойида етказиб берилиши керак. Ҳатто у "GM Uzbekistan"нинг иккиламчи депозит ҳисобига автомбиль қийматининг 85% миқдорида аванс ҳам тўлаганлиги маълум бўлди. Шундан кейин ўқувчи "Chevrolet Lacetti" ишлаб чиқаришнинг тўхтатилишидан хабар топган. Ва у "Мезон"га  "Энди нима бўлади?”, деган савол билан мурожаат қилди. 

Пойтахтдаги қатор автосалонлардаги дилерларнинг сўзларига кўра, ҳақиқатдан ҳам мижозлар билан "Chevrolet Lacetti" моделини етказиб бериш ҳақида шартнома тузилмоқда. Лекин улар "Chevrolet Lacetti" ўрнига янги "Chevrolet Gentra" олишлари ҳақида огоҳлантирилмоқда.

"GM Uzbekistan" компанияси ҳам дилерларга мижозларни огоҳлантириш ҳақида кўрсатма берилганини тасдиқлаган. Компания маълумотига кўра, "Chevrolet Gentra" моделига мамлакат ички бозорида нархлар тасдиқланмаганлиги туфайли шартномаларда "Chevrolet Lacetti" номи кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда "Chevrolet Gentra"га жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб буюртма қабул қилинмоқда. Бу ерда автомобильнинг баҳоси (минимал комплектациядаги автомобиль учун) 399 минг Россия рублидан (13 минг АҚШ доллари атрофида) бошланади. 

 Manba:darakchi.uz



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 4251 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Гентра, Ласетти
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:20
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное