Кими Райкконен яна “Scuderia Ferrari” пилотига айланади
"Формула-1”нинг италиялик жамоаси Кими Райкконеннинг "Sсuderia Ferrari” таркибигақайтишини билдирди. Эслатиб ўтамиз, у мазкур жамоа билан 2007 йили чемпионлик унвонини қўлга киритганди.
Финляндиялик пойгачи келаси мавсумда Фернандо Алонсонинг янги шеригига айланади.Томонлар икки йиллик битим имзолашга ҳам улгурди. Айтиш жоизки, "айсмен” 2007-2009йилларда италияликлар таркибида чиққан. Ўшанда Райкконен "Ferrari” билан биринчи мавсумдаёқ жаҳончемпиони унвонини қўлган киритган. Бироқ икки йилдан сўнг катта пул эвазига жамоани тарк этганди. Иккийиллик танаффусдан кейин финляндиялик пойгачи билан янги музокаралар жараёни бошланди. Айрим маълумотларга кўра, италияликлар Райкконенга ҳар бир мавсум учун 15 миллион евродан зиёд пултўлайди.